Самарқанддаги ШҲТ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда?

ШҲТ ТИВК йиғилишида сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов жорий йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди:

– Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати - Самарқанд Декларацияси лойиҳасида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари акс эттирилган.

Ҳужжатда, шунингдек, амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндошувлар баён этилган.

ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишининг асосий қисми Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга оширишнинг кенг қамровли режаси, Транспорти соҳасидаги ўзаро боғлиқлик концепцияси, Саноат кооперацияси дастури, «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисида»ги низом ва бошқа муҳим ҳужжатларни бойитишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15—16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.