ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ва давлат вакиллари Остона саммитида қандай баёнотлар берди?
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин:
- ШҲТнинг ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги тараққиёти ва юксалиши “Шанхай руҳи” билан ўзаро боғлиқ.
Қосим-Жомарт Тоқаев:
- Ташкилотнинг кенгайиш жараёни янги имкониятларни очиб беради ва унинг ривожланишига туртки бўлади.
Владимир Путин:
- Мамлакатларимиз ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни оширмоқда. Россиянинг ШҲТда ўз тўлов ва ҳисоб-китоб механизмини яратиш таклифини эслатиб ўтаман.
Садир Жапаров:
- 2025 йилда Қирғизистонда ШҲТ Ёшлар рақамли форумини ўтказиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев:
- ШҲТнинг асосий тамойилларига содиқлигимизни сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш ғоят муҳим, бунинг натижасида ташкилотнинг бугунги муваффақиятлари, халқаро муносабатлардаги юксак нуфузи ва барқарорлаштирувчи роли ўсмоқда.
Си Цзиньпин:
- ШҲТ давлатлари ривожланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиши керак.
Муҳаммад Мохбер:
- Эрон энергетика соҳасида сиёсий воситалардан фойдаланишга кескин қарши.
Субраҳманям Жаишанкар:
- Ҳиндистон ва Хитой чегара ҳудудларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларини икки баравар оширади.
Эмомали Раҳмон:
- Ташкилот (ШҲТ) халқаро муносабатларнинг муҳим иштирокчиси сифатидаги мақомини қатъий сақлаб туриши ва глобал ривожланишнинг ҳозирги тенденцияларига мос равишда ўзгариб бораётган дунёга мослашиши керак.
Александр Лукашенко:
- Ташкилотимиз нуфузи ошиши, иттифоқчи ва тарафдорлар доираси кенгайиши учун бор куч-ғайратимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Биз бир қутбли дунё деворларини йўқ қилишга қодирмиз.