Самарқанддаги учта туманда шамол электр станцияси қурилади
Вилоятда йирик қувватли қайта тикланувчи манбаларни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Нуробод туманида “ACWA POWER” корхонаси томонидан 1000 МВТ қувватга эга фотоэлектр станция қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумотларга кўра, лойиҳа доирасида тайёргарлик ишлари 15 августдан, қурилиш ишлари эса декабрь ойидан бошланади.
Бундан ташқари, Булунғур, Жомбой ва Пайариқ туманларида жами қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган.
Бунинг учун ер майдони танлаб олиниб, 7 та метеорологик мачталар ўрнатилган. Мачталар орқали ҳудуддаги шамол кучи, йўналиши ва бошқа маълумотлар йиғилмоқда.
Ўз навбатида лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари декабрь ойида бошланади.