Самарқандга Хитой делегацияси келди

 Самарқандга “Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co. Ltd.” компанияси президенти Ми Эн Хуа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

 Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

 PS: Бугун Хитой Халқ Республикасининг барча провинцияларида коронавирус касаллиги қайд этилган, ушбу мамлакат фуқаролари оғиз-бурунларига ниқоб тақиб юргани ҳолда юртимизга келган меҳмонлар юзида ниқоб йўқ. Мезбонлар ҳам хитойликларни ниқоб билан эмас, очиқ чеҳра, юксак самимият билан кутиб олди. Бу – Ўзбекистон. Бу – ўзбекона меҳмондўстлик.