Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик журналист ва блогерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

1991 йилда Халқаро диабет федерацияси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарори билан 14 ноябрь “Халқаро диабетга қарши кураш куни” сифатида белгиланган ва ҳар йили дунё миқёсида ушбу сана кенг нишонланади.

2006 йилда Ўзбекистон БМТнинг қандли диабет бўйича конвенциясига қўшилгач, ноябрда “Диабетга қарши кураш ойлиги” ўтказиш анъанага кирди. Айни пайтда юртимизда ушбу ойлик тадбирлари давом этмоқда.

Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали томонидан бугун вилоят Матбуот уйида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда журналист ва блогерлар, ахборот хизматлари ходимларига қандли диабет бўйича тушунча берилди ҳамда улар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.