Самарқандлик рассомларнинг уруш хотираларига бағишланган суратлари томошабинлар эътиборини тортди

Самарқанд шаҳридаги Ўсматбой мадрасасидаги картиналар галереясида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган Ўзбекистон Бадиий академияси бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими рассомларининг ижодий асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомларнинг уруш хотиралари, унинг қаҳрамонлари, Самарқанднинг бетакрор манзаралари, урушдан кейинги йилларда кишилар ҳаёти, нигоҳи акс этган суратлар жой олди.
- Бундай кўргазмалар бизга ижодий илҳом беради, - дейди рассом Озод Негматов. – Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган самарқандлик рассомларнинг ижодий кўргазмаси ҳам шулар жумласидан. Уларда ўз асарларимиз билан қатнашиб, янги ғоялар билан қайтамиз. Рассом учун эътибор ва мотивация жуда муҳим. Унинг асарлари томошабин нигоҳида экан, у сиз илғамаган гўзалликларни, манзараларни, инсон қарашларини мойбўёқлар орқали қоғозга тушираверади.