Самарқандлик спортчилар «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларида 17 та медални қўлга киритди

Россиянинг Якутск шаҳрида «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро мусобақада вилоятимиздан 23 нафар спортчи 7 та спорт тури бўйича иштирок этмоқда.

Шу кунга қадар ўтказилган мусобақада самарқандлик спортчилар 7 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медалига сазовор бўлди.

Натижалар

Дзюдо:

1-ўрин Хушнудбек Бурхонов (50)

Қизлар:

1-ўрин Нигина Умурзоқова (-52 кг.)

2-ўрин Элнора Салимова (-70 кг.)

Баскетбол: 

2-ўрин Абдурайим Мухторов

Самбо:

1-ўрин Ҳайдарбек Ўроқбоев (53 кг.)

2-ўрин Шоҳжаҳон Ғолибов (79 кг.)

3-ўрин Дилмурод Дўстмуродов (49 кг.)

3-ўрин Фирдавс Асинжонов (58 кг.)

3-ўрин Давлатжон Козимов (64 кг.)

Бокс:

2-ўрин: Суҳроб Раҳматуллаев  (63.5 кг.)

Қизлар:

1-ўрин: Мафтуна Мусурмонова  (46 кг.)

2-ўрин: Фарзуна Рўзиева (54 кг.)

2-ўрин: Баҳора Эсонова  (57  кг.)

3-ўрин: Нилуфар Ҳамдамова (52 кг.)

Кураш:

1-ўрин: Чингиз Муҳаммадиев  (50 кг.)

1-ўрин: Фирдавс Ниятуллаев  (60 кг.)

1-ўрин: Жўрабек Эшпўлатов  (83кг.)