Самарқандлик талабалар финал босқичида қатнашади
Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Универсиада" спорт ўйинларидан ўрин олган қўл тўпи баҳсларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур босқичда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари талабалари финал босқич йўлланмаси учун баҳсларга киришди.
Ҳудудий босқичнинг йигитлар ва қизлар баҳсида самарқандлик спортчилар ғалаба қозониб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
- Жамоамиз билан финал босқичи ғолиблигини қўлга киритишни кўзлаганмиз, - дейди Самарқанд давлат университети талабаси Моҳира Муяссарова. - Буни ҳудудий босқичдаги ўйинларимизда исботладик деб ўйлайман. Энди финал босқичи ўйинларига янада масъулият билан тайёргарлик кўриб, билдирилаётган ишончни оқлаймиз.
Алишер ИСРОИЛОВ.