СамДАҚИ ўқитувчиси 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга тушди
- 30.06.2020 17:33
- 2404
- Жиноят ва жазо
2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасига 1987 йилда Самарқанд туманида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда қилаётгани, олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраётгани, қолганини ўқишга киргандан кейин олишини билдираётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу фуқаро ариза муаллифидан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Экология учун 20 минг туп кўчат
- 2 соат аввал
- Самарқанд