СамДАҚИ талабалари таълимда кредит-модул тизимига ўтиш таклифини билдирди
- 08.01.2020 09:31
- 462
- Таълим
Кеча, 7 январь куни Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ректор талаба-ёшлар билан учрашди.
Олийгоҳ ректори Султон Aҳмедов 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши, ёшларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапирди ва талабалар муаммосини тинглади. Учрашувда коррупциянинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди.
Жумладан, талабалар таҳсилнинг кредит-модул тизимига ўтиши, яъни 5 кунлик ўқиш жорий этилиб, шанба мустақил таълим олиш куни сифатида белгиланиши, катта қурилиш ташкилотлари ва корхоналар, қурилаётган замонавий объектларда ўзлари иштирок этиб, амалиёт ўташи, сессия даврида фақат мутахассислик фанларидан якуний имтиҳонлар топшириш юзасидан таклифлар билдиришди.
Институт ректори талаба-ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб, мавжуд муаммоларни ечиш чораларини излашини айтди.
Жавлон СОДИҚОВ.