Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДЧТИ академик лицейи иқтидорли ўқувчиларни танлов асосида ўқишга таклиф этади

Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейи 2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синфини битираётган иқтидорли ўқувчиларини танлов асосида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилади:

1) Хорижий тиллар ўзбек гуруҳи (инглиз, немис, француз тиллари);

2) Хорижий тиллар рус гуруҳи (инглиз тили);

3) Шарқ тиллари (корейс, япон, хитой, араб тиллари).

Ҳозирда танловнинг дастлабки босқичи бошланган бўлиб, ҳафтанинг ҳар куни соат 10:00 да академик лицей биносида бўлиб ўтмоқда.

Дастлабки танловда: она тили ва адабиёт фанидан диктант, чет тили фанидан иншо (Essay), интелектуал қобилиятни аниқлаш бўйича тест олинади. Жами жамғариш мумкин бўлган максимал балл - 100 балл. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар (60 балл ва ундан юқори балл тўплаганлар) кейинги босқичга (саралаш босқичига) ўтади ва саралаш тестларида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Дастлабки танловдан ўтган ўқувчилар шу йилнинг 20 июндан 30 июнгача тегишли ҳужжатларини топширадилар.

Академик лицейда дарс машғулотлари махсус сертефикатга эга бўлган, республикамиз ва хорижлик юқори малакали ўқитувчилар томонидан халқаро стандартлар асосида олиб борилади. Лицей битирувчилари «CEFR”, «IELTS”, «FIT IN DEUTSCH” даражаларига эга бўлишади.

Лицейда ўқиш муддати 2 йил. Иқтидорли ўқувчилар учун "Ректор стипендияси" ҳамда "Академик лицейимиз ифтихори" стипендиялари жорий этилган. Узоқдан келган ўқувчилар ётоқхона ҳамда 3 маҳал имтиёзли овқат билан таъминланади.

Қўшимча маълумотларни samdchti-al.uz сайтидан ҳамда samdchtial_info телеграм каналидан олишингиз мумкин.

Мўлжал: Университет хиёбони (булвар), СамДУ физика факултети биносининг орқа томони, "Савдогар банк" ёнида.

Телефонлар: +99890-503-17-25, +99891-187-94-41, +99866-233-11-54, +99893-355-75-73.