СамДТИ 1-клиникаси “Энг яхши клиник шифохона” дея эътироф этилди
Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси Европа Бизнес Ассамблеясининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро мукофоти ҳисобланувчи - “Best Clinic” (“Энг яхши клиник шифохона”) номинацияси соҳиби бўлди.
Оксфорд шаҳрида жойлашган Европа Бизнес Ассамблеяси ҳар йили жаҳоннинг турли давлатларидаги ўз соҳалари йўналишларидаги етакчиларни аниқлаб боради ва йилда бир марта ғолибларни тақдирлайди.
Бу йилги танловда эришган ютуқлари, даволанаётган беморлари сони ва самарадорлиги, академик ва илмий тадқиқот соҳасидаги ютуқлари, даволашда илғор технологиялардан фойдаланиши, илмий даражали ва илмий унвонли мутахассислар жамоаси, беморларнинг ижтимоий тармоқлардаги мустақил фикрлари ва тавсиялари каби мезонлар бўйича муносиб етакчиликка эришган Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси ғолиб деб эълон қилади.
Тақдирлаш маросими шу йил 25 июнда Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида “Achievements Forum 2021” халқаро конференцияси дастурида бўлиб ўтади.
Одилбек Ахмедов.