Сами Юсуф: "Ўзбек ижодкор ва санъаткорлари билан ишлаш мен учун завқли бўлди"

"Буюк ипак йўли" халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросими концерт дастурини тайёрлашда иштирок этган машҳур бастакор ва қўшиқчи Сами Юсуф Самарқанд, Ўзбекистондан олган таассуротларини ижтимоий тармоқларда шундай баён қилди:

"Сиз билан Самарқандда бўлиб ўтган ўзига хос воқеа ҳақида қисқача маълумот бера олишимдан хурсандман.
Ушбу ҳаяжонли тадбир ва "Mega production" - Самарқанднинг сайёҳлик марказидаги мажмуанинг очилиш маросимида Президент, Бош вазир ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар иштирок этишди. Менинг вазифам тадбирдаги мусиқанинг бир қисмини яратиш, шунингдек, яна бир The Centre асаримнинг ўзбек шеърларига мослаб, янги ижрода тақдим этиш эди.

Буюк истеъдоди, ўзининг жўшқин маданияти ва анаъаналарига хос ўзбек созандалари билан учрашиш ва улар билан ишлаш нақадар завқли бўлди.

Шоу режиссёри ва дўстим Андрей Болтенко билан янги дастурларда ишлаш имконияти, унинг чексиз истеъдоди ва ижодий қарашлари учун ундан миннатдорман.

Таклиф ва меҳмондўстлик учун ташкилотчиларга чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Чексиз меҳр ва дуолар ила Сами Юсуф".