Самимий ҳамкасбдан яхши ном, солиҳ фарзандлар қолди

Ҳамкасбимиз Нормуҳаммад Сайфиддинов агар ҳаёт бўлганида бу йил 70 ёшга тўларди. Афсуски, у 47 ёшида, ижодининг жўшқин палласида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Нормуҳаммад ака хушчақчақ, самимий ҳамкасбларимиздан эди. Жамоани доимо спорт билан шуғулланишга чорларди. Машҳур спортчи Мамажон Аҳмедов сулоласи ҳақида “Полвон” номли ҳужжатли қисса ҳам ёзди.

Институтни битиргач, бир муддат ўқитувчилик қилган ва кейин Жиззах вилояти Пахтакор тумани газетазсида мухбирлик малакасини ўрганган, масъул котибликкача келган. Бизнинг сафимизда Нормуҳаммад ака жўшқин ижод қилди, спорт бўлимини бошқарди. Кейинчалик “Самарқанд” газетасига муҳаррир этиб тайинланди.

Н.Сайфиддиновдан ҳаётда яхши от, Баҳодир, Акмал, Аъзам, Дилдора исмли солиҳ фарзандлар қолди. Мўътабар ая эса энди невараларини тарбиялаш билан банд. У кишига фарзандлар камолини кўриб яшаш тилагини билдирамиз.