Samsung концерни етакчиси вафот этди

Samsung етакчиси Ли Хон Хи бугун, 25 октябрь куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги маълум қилди.
Тадбиркор Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги Samsung касалхонасида вафот этди.
Ли Хон Хи 1942 йилда туғилган, у 1987 йилда отаси ва Samsung гиганти асосчиси Ли Бён Чолдан кейин компаниянинг иккинчи раиси бўлди.
2014 йилда Ли Хон Хи юрак хуружини бошдан ўтказди, шундан сўнг корпорация назорати билан меросхўр ҳисобланган унинг ўғли, Samsung Electronics компаниясининг вице-президенти Ли Чжа Ёнг шуғулланди.
Ли Чжа Ёнгдан ташқари Ли Хон Хиннинг икки нафар қизи бор: Ли Бу Чжин ва Ли Со Хён. Яна бир қизи Ли Юн Хён 2005 йилда ўз жонига қасд қилган.