Санэпидқўмита вилоят бошқармасида “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб соҳа фахрийлари учун саёҳат ташкил этилди
Дастлаб бошқармада узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб борган фахрийлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Шундан сўнг фахрийлар учун “Ҳазрати Хизр” зиёратго ва “Боқий шаҳар” мажмуасига саёҳат ташкил қилинди.
- 43 йилдан бери шу соҳада фаолият олиб бораман, - дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси мутахассис шифокори Асолат Эргашева. – Бу каби тадбирга фаолиятим давомида илк бор гувоҳ бўлиб турибман. Инсон қайси соҳада фаолият олиб бормасин, у маҳоратли устозга эҳтиёж сезади, албатта! Менга таълим-тарбия берган устозларимдан, шунингдек, шу кунгача меҳнатларим самарасини кўрсатиб келаётган шогирдларимдан миннатдорман.
Байрамона руҳда ўтган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов иштирок этиб, яқинлашиб келаётган “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан иштирочиларни табриклади.
Тадбир якунида, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш борасида кўп йиллик самарали меҳнат қилган ҳамда ҳамда ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этаётган соҳанинг бир гуруҳ фидойи вакилларига вилоят ҳокимлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.
Жасурбек ШУКУРОВ.