Санкт-Петербургдаги қурилишда 4 нафар ўзбекистонлик фуқаро жароҳатланди

27-май куни Россиянинг Ленинград вилояти Приозеро туманидаги қурилиш объектида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7 киши, жумладан. 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди.
ТИВ хабарига кўра, Ғанишер Тошмаматович Ҳасанов (1987 йилда туғилган) ва Сами Ҳамидович Қосимов (1970 йилда туғилган) Ленинград области клиник касалхонасига махсус вертолётда етказилган. Фазлиддин Мирзараимович Шомаматов (1992 йилда туғилган) ҳам шу касалхонага жойлаштирилган.
Мансур Абдураҳмонов (1983 йилда туғилган) Всеволжск туманлараро клиник касалхонасига ётқизилган.
“Бош консулхона Ленинград вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган”, - дейилади хабарда.