Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси бўлди
Шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси вазифасида ишлаб келаётган Улуғбек Абдуллаев ўз аризасига биноан уюшманинг навбатдан ташқари конференция йиғилиши қарорига мувофиқ лавозимидан озод этилган.
Уюшма раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб республика Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Жамшид Ўроқов тайинланди.
Ж.Ўроқов салкам 4 йил давомида (2019-2022 йиллар) Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 2022 йил декабрь ойида республика Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.