Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саховат – инсон зийнати: Марказга тушган хайрия маблағлари 1 миллиард сўмдан ошди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил қилинган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”дан кишини хурсанд қиладиган хабарлар келишда давом этмоқда.

Халқимизда “Сахийнинг ўнг қўли берар, чап қўли билмас”, деган мақол бор. Оддий, аммо шу кунларда ўзининг асл маъносини юзага чиқараётган мазкур мақолга амал қилаётган юртдошларимиз оз эмас.

7 апрель куни айрим саховатли юртдошларимиз хайрия маблағларини уйидан туриб Uzcard пластик карталари орқали қарийб 6 миллион сўм, Хумо карталари воситасида эса 475 минг сўм ўтказиб беришди.

Шунингдек, Тоҳир Маликов (1 миллион сўм), Феруза Жабборова (100 минг сўм), Самариддин Эшқувватов (50 минг сўм), Мустафо Хўжақулов (10 миллион сўм) каби юртдошларимиз шахсий жамғармасидан муносиб эҳсон қилишган.

***

Ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлиб турган инсонларга беғараз ҳомийлик қилиш истагини билдирган бизнес вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, “Бахт” хусусий корхонаси 5 миллион сўм, “Ziyovuddin textil” масъулияти чекланган жамияти 40 миллион сўм, “Saliev Qobiljon Muxammadievich” фермер хўжалиги 5 миллион сўм, “Narpay Agromir” фермер хўжалиги 1 миллион сўм, “Omonboy Farmonov” фермер хўжалиги (Иштихон тумани) 10 миллион сўм ҳадя этишган.

Шунингдек, қуйидаги ташкилотлар ҳам сахийликларини намоён қилишди:

ЗИТХБ ҳузуридаги НС ва ЭБ – 5 миллион сўм.

Тойлоқ олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи – 5 миллион сўм;

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби – 1 миллион 370 минг сўм;

Ургут туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби – 981 минг сўм;

“InFinBANK” АТБ вилоят филиали – 5 миллион сўм;

“Ориент финанс банки” ХАТ Самарқанд филиали – 10 миллион сўм;

“Трастбанк" ХА банкининг Самарқанд филиали - 3 миллион 800 минг сўм;

“Asia Alliance bank” АТБ Самарқанд филиали – 5 миллион сўм;

АТ "Алоқабанк" Самарқанд филиали – 5 миллион 448 минг сўм;

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими – 700 минг сўм;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси – 2 миллион сўм;

“Ўзбекистон почтаси” очиқ акциядорлик жамияти Самарқанд филиали – 2 миллион 400 минг сўм;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ИК – 6 миллион 900 минг сўм.

***

Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нарпай (322 минг сўм), Жомбой (318 минг сўм), Пахтачи (314 минг сўм), Каттақўрғон (375 минг сўм), Самарқанд (318 минг сўм), Оқдарё (301 минг сўм), Ургут туманлари (659 минг сўм), Самарқанд шаҳри (375 минг сўм) ҳамда вилоят кенгаши (2 миллион 200 минг сўм) жамоалари ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Ой бошидан буён ҳомийлик хайрияларидан тушган маблағ 1 миллиард 82 миллион 800 минг сўмдан ошди.

Саховатпеша юртдошларимиз томонидан ҳомийлик хайрия маблағларини ўтказиш давом этаяпти.

Бу хайрли ишни сиз ҳам амалга оширишингиз мумкин. Зеро, азал-азалдан хайр-саховат инсоннинг зийнати саналган.