Саховатпеша юртдошларимиз диққатига!

Мамлакатимизда ижтимоий оғир аҳволда бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Президентимиз айниқса оғир касалларни ҳолида хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш бўйича ҳаммамизга ўрнак бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 14 май куни Давлатимиз раҳбари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда ётган оғир касаллар холидан хабар олди.
Ихтисослаштирилган шифохоналарга ташрифи давомида бир нечта хайрия ишларини амалга оширди ва қолганларни ҳам шундай хайрия ишларига жалб қилдилар.
Шундан келиб чиқиб, ушбу оғир касалликка дучор бўлган касалларга ёрдам бериш истагида бўлган саховатпеша фуқаролар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси”га ҳомийлик қилиш мумкинлигини маълум қиламиз.
Жамғарма ШҲР: 3046108603262663450901054
СТИР: 201122919
Ҳомийлик қилган маблағингиз оғир беморларга кўмак бўлади.