Сайёр қабул натижасида 2 нафар судланувчи қамоқдан озод қилинди
- 11.01.2021 12:05
- 136
- Самарқанд
Самарқанд вилояти судлари раислари ҳамкорлигида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Тойлоқ, Жомбой, Булунғур, Паст Дарғом, Самарқанд туманлари Халқ қабулхоналарида фуқаролар билан сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича 83, фуқаролик ишлари бўйича 4, маъмурий ишлар бўйича 2 мурожаат тушди. Мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинди, айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, сайёр судларда 62 нафар шахс Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди ҳамда маъмурий ишлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-бандига асосан 16 нафар шахсга нисбатан ишлар тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 8 январдаги ҳукми ва ажримига кўра 2 нафар судланувчи қамоқдан озод қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим