Сектор ҳаёти: “Одамлар бугун бахтли бўлади(ми?)”
Пайариқ тумани прокурори Шуҳрат Тоштемиров раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудида 14 та маҳаллада 62 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда 714 оила камбағаллар рўйхатига киритилган эди. Кўрилган чоралар туфайли 464 оила доимий даромад манбаига эга бўлди. Умуман, сектордаги 1039 киши мавсумий ва доимий иш билан таъминланди.
Ўтган даврда 121 нафар ишсиз хотин-қиз “Paradise wait gold tekstile” МЧЖнинг амалий ёрдами билан корхонада назарий ва машғулотларга жалб қилинди. Улардан 24 нафари корхонанинг ўзида, бошқалари эса тегишли тартибда иш билан таъминланди. Жумладан, 30 нафар опа-сингилларимизга мустақил фаолият юритишлари учун тикув машиналари олиб берилди.
Сектор ташаббуси билан уч марта меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 22 нафар аёл ва ёшлар доимий иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, прокуратура ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 60 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди, 40 нафарига 33 миллион сўмлик моддий ёрдам берилди, 330 нафарининг бандлиги таъминланди.
Мисол учун, Турки бола маҳалласида яшовчи З.Абдиевага 2 сотихли иссиқхона қуриб берилди.
Сектор раҳбари ташаббуси билан ҳудуддаги 10 нафар ёлғиз аёл уй-жой билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Шўртепа маҳалласида олиб борилаётган ишлар эътиборга лойиқ. Негаки, бугун қишлоқдаги 250 хонадон тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди. Хўжаликлараро 6,8 километр йўлга шағал ётқизилди, маҳалла ичидан ўтувчи асосий йўлнинг 4 километр қисми таъмирланди. Ҳадемай қиймати 4,5 миллиард сўмлик 140 ўринли мактабгача таълим маскани қурилади.
Пардабой Эргашев.