Шамоллашга қарши нималар даво бўлади?
Саримсоқпиёз: Гриппда ва шамоллашда энг самарали маҳсулот. Саримсоқ бўлагида мавжуд аллицин муваффақиятли равишда нафақат грипп вирусларини йўқотади, балки бошқа зарарли замбуруғ ва бактерияларга қирон келтиради.
Агар сизга саримсоқнинг ўткир ҳиди ёқмаса, унинг бўлагини майда тўғраб чайнамасдан ютишингиз мумкин. Ёки саримсоқни қирғичдан ўтказиб, бутербродда фойдаланинг ёки асал билан аралаштириб сув билан истеъмол қилинг.
Пиёз: Гриппга қарши пиёзни уч-тўрт бошини қирғичдан ўтказиб, 0,5 литр қайноқ сут қўясиз. 20 дақиқа тиндириб, кечаси ярим стакандан ичасиз. Аммо ошқозон-ичак хасталиги бўлса, эҳтиёт бўлинг.
Қалампир: Аччиқ қизил қалампирда капсантин моддаси бор. Мурчда эса пиперин мавжуд. Шу сабабли ҳар иккиси ҳам вирусга қарши таъсирга эга ва нафас ярим йўллари фаолиятини яхшилайди. Қалампир ва мурчни асосий таомларга озгина миқдорда қўшиш ғоят фойдали.
Капсация: Қон айланишини фаоллаштиради, лимфалар оқишини яхшилайди, ҳилқат ҳосил бўлишини пасайтиради, бронхларни кенгайтириб, шамоллашда йўтални енгиллаштиради.
Ялпиз димлама: Бир чой қошиқ ялпиз талқонига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 3-5 дақиқа милтиллатиб қиздирасиз. Сўнгра докадан сузиб олиб, 1 чой қошиқ асал, бир бўлак саримсоқпиёз, яримта лимон шарбати қўшасиз ва кечаси илиққина ҳолда ичасиз. Бир кунда бўлиб-бўлиб бир стакандан ичсангиз кифоя.
“Табиат неъматлари” китобидан Т.Шомуродов тайёрлади.