Шаньдун телевидениеси "Рухсор" билан ҳамкорлик қилади

Ўтаётган ҳафтада Самарқандда меҳмон бўлган Хитойнинг Шаньдун провинцияси делегациясининг музокаралари давомида провинция телевидениеси Фарғона вилоятидаги "Рухсор" телерадиоканали билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади. 

Энди Марғилондаги “Рухсор” ТРК кўрсатувлари Хитойнинг Шаньдун телевидениеси орқали ҳам намойиш қилинади, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими эса лойиҳа ташаббускори сифатида ижодий муносабатларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлайди.

Ў. Худойбердиев.