Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шахмат ЖЧ-2023: Рапид йўналишида шахматчилар қанча пул ишлаб олди?

Самарқандда ўтказилаётган шахмат бўйича VI жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кеча рапид йўналиши мусобақалари якунланди.

VI жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен 10 очко билан рапид йўналишида чемпион бўлди ва беш карра жаҳон чемпионига айланди.

Иккинчи ўрин 9,5 очко жамғарган Словения вакили Владимир Федосеевга, учинчи ўрин эса 9 очкога эга бўлган хитойлик Ю Янг Йига насиб этди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мазкур йўналишда 9 очко тўплаб 11-ўринни эгаллади.

Мукофот жамғармаси 350 минг доллар бўлган эркаклар ўртасидаги мусобақада норвегиялик амалдаги чемпион Магнус Карлсен 60 минг, иккинчи ўринни қўлга киритган словениялик Владимир Федосеев 50 минг ҳамда учинчи поғонадаги Хитой вакили Ю Янг Йи 40 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.

11-ўриндан жой олган Нодирбек Абдусатторов эса турнир орқали 5 минг, 30-поғонадаги ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов эса 1500 доллар ишлаб олди.

Аёллар баҳси 11 партия давом этди. ФИДЕ байроғи остида дона сурган халқаро нейтрал спортчи Анастасия Боднарук 8,5 очко билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, кейинги ўринларни Ҳиндистон вакиласи Ҳумпи Конеру ҳамда хитойлик Ле Тингжи эгаллади.

Аёллар гуруҳида биринчи ўрин 40 минг, иккинчи ўрин 30 минг ва учинчи ўринни эгаллаган шахматчи 20 минг АҚШ доллар ишлаб олди.

Бугун чемпионатнинг блиц йўналишида мусобақалар давом этади.