Бахтибекнинг шифо топиши яхшилар ёрдамига боғлиқ
Иштихоннинг Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи Мурод Қўчқоров ва Наргиза Маматовалар мана саккиз йилдирки, туғма мия фалажи билан туғилган фарзанди Бахтибек Ўтаевни парваришлайди. Муолажаларга кетадиган маблағлар бу оилани анча қийнаб қўйган. Бахтибек фақат ўтириб ҳаракатланади. Агар яхшироқ парвариш бўлса унинг ақлий, жисмоний ривожланишида ўзгаришлар бўлиши мумкин экан. Айни пайтда шифокорлар болани даволаш тўхтатиб қўйилса аҳволи ёмонлашишини айтаётган экан. Шунинг учун оила яхшилар ёрдамига жуда муҳтож. Бахтибекнинг шифо топишига ёрдам қилмоқчи бўлганлар оиланинг қуйидаги пластик картасига маблағ туширишлари мумкин.
Пластик рақами: 8600 0609 2281 1758

Ҳамюртларимиз Наврўз арафасида қийналганлар ҳолидан хабар олишни, уларга ёрдам қўлини чўзишни одатга айлантирган. Ўйлаймизки, умид билан, истиҳола билан бизга пластик картасини кўрсатган бу оиладан саховатпеша кишилар беминнат ёрдамини аямайди.
