Шифокор ва ўқитувчилар учун имтиёзли мобил тарифлар жорий этилди
- 15.04.2020 20:15
- 1423
- Ўзбекистон
Бутун Ўзбекистон таълим тизими масофавий таълимга ўтди, онлайн дарслар ўтказилмоқда.
Нега шифокорлар ва ўқитувчилар учун мобил интернетлардан фойдаланиш учун имтиёзли тарифлар тақдим этилмаяпти?
Ушбу саволга бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов жавоб берди.
Таълим муассасалари ўқитувчиларига юқори даражада қулайликлар яратиш мақсадида "Ўзбектелеком" АК жорий йил 10 апрелдан бошлаб махсус "Таълим" тариф режасини жорий қилди.
- Ушбу "Таълим" тариф режаси бир ойлик абонент тўлови 29900 сўм бўлиб, 1000 дақиқа лимит, 4 минг мегабайт лимит ва 200 СМС тақдим этилади.
- Beeline компанияси шу кунларда тиббиёт ходимларига махсус "Шифокор" тариф режаси доирасида янги бонусларни тадим этмоқда.
Компания тиббиёт ходимлари учун 2020 йилнинг 10 майгача 5 минг дақиқа ва 5 минг мегабайт бепул тақдим этмоқда.