Шимолий Дакотада октябрда коронавирусдан вафот этган номзод штат сайловларида ғолиб бўлди

Республикачи Дэвид Андалга COVID-19 ташхиси қўйилиб, 5 октябрь куни 55 ёшида вафот этган эди. Лекин унинг номзоди сайловда ғалаба қозонди.
Чунки ўлимидан бир неча ҳафта муқаддам муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланган эди. Сиёсатчи вафот этганида овоз бериш жараёни айни қизғин палласида бўлиб, бюллетенларни ўзгартириш имконияти бўлмаган, деб ёзади The Independent нашри.
Андал қарийб 38 % овоз олган. Энди республикачилар Андалнинг ўрнини ким эгаллаши тўғрисида қарор қабул қилишлари зарур.