Шимолий Корея ДХР ва ЛХРни тан олди: Украина бу давлат билан дипломатик алоқаларини узди
- 14.07.2022 10:21
- 145
- Хориж
КХДРнинг Москвадаги элчихонаси хабар беришича, Пхеньян ҳам ДХР мустақиллигини тан олди. Украина Шимолий Кореянинг ўзини ўзи эълон қилган республикалар мустақиллигини тан олиш қарорини қоралади ва КХДР билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.
“Икки томонлама ҳамкорлик давлатларимиз корхоналари учун товар айирбошлаш географиясини кенгайтиради. Ишончим комилки, бизни фаол ва самарали ҳамкорлик кутмоқда”, - деди ўзини ўзи деб эълон қилган республика раҳбари Денис Пушилин.
КХДР расмийлари, шунингдек, КХДРнинг Россиядаги элчиси Шин Хонг-Чулнинг ДХР элчиси Ольга Макеевага тан олинганлик тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этаётгани акс этган суратни ҳам тақдим этган.
Шу вақтгача, Россиядан ташқари фақат Сурия ДХР мустақиллигини тан олган.
Теглар:
Шимолий Корея