Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита ракета учирди

Япония денгиз хавфсизлиги бошқармаси Шимолий Кореядан иккинчи ракета учирилганини билдирди, деб хабар беради NHK.

Қайд этилишича, у 12:43 да (Тошкент вақти билан 08:43) содир бўлган. Снаряд қулаган жой ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳудудидан ракета учирилгани ҳақида хабар берилган эди. Япония ҳукумати унинг баллистик эканлигини тахмин қилмокда.

Россия цунами ҳақида огоҳлантириш хизмати Владивосток минтақавий ахборотни қайта ишлаш маркази вакили маълумотига кўра, ракеталар туфайли Япон денгизида сейсмик ҳодисалар қайд этилмаган.

Шимолий Корея 11-12 сентябрь кунлари узоқ масофали янги қанотли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди ва уни Корея ишчилар партияси марказий қўмитасининг юқори лавозимли аъзолари кузатишди. Синовлар ракета двигателларининг ердаги тортишуви, парвози, бошқарув ва назоратни ўз ичига олган. Уларнинг барчаси муваффақиятли ўтган - ракеталар 1,5 минг километр масофадаги нишонни ура олган.

Бунгача КХДР январь ва март ойининг охирида ракета синовларини ўтказган эди. 21 мартда БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорини бузган ҳолда, Сариқ денгизга паст-баландлик ва қисқа масофали иккита қанотли ракета, 25 мартда эса Япон денгизига қисқа масофали иккита баллистик ракета учирди.