Шотландияда сирли махлуқ
Шотландиянинг Лох-Несси кўлидаги афсонавий махлуқ ҳақиқатан ҳам мавжудлиги ҳали расман тасдиқланмаган. Шундай бўлса-да, у ҳақида ҳамма эшитган.
Лондон аҳолиси эса Шотландияга бормасдан туриб ҳам бошқа сирли махлуқнинг сифатли суратини олишга муваффақ бўлишди. Бу махлуқ ғоят қўрқинчли бўлиб, Темза дарёси сувларида яшайди. Бу қанақа ҳайвон, ўзи ҳайвонми, ҳозирча бу аниқлангани йўқ.
Тахминларга қараганда, бу бир неча йиллар аввал кадрга тушиб қолган машҳур “Темза анакондаси” эмиш. Гўёки 2022 йилда балиқ овлаётганлардан бири Лондон марказида сув остида улкан илон терисини тутиб олибди. Ушбу илон терисини “Темза анакондаси”га алоқаси борми-йўқми, ҳозирча жумбоқлигича қолмоқда.
***
Исиш кўчаётгани ростми?
Биз ҳаммамиз глобал исиш, асрий музликлар эриши жадаллашаётгани, дунёнинг турли бурчакларида ҳаво ҳарорати юқори даражага кутарилаётгани ҳақида эшитяпмиз.

Аммо атроф-муҳит бўйича Европа агентлигининг аниқлашича жараён дунёнинг бошқа жойларига қараганда кучлироқ кечяпти экан. Европада ҳарорат ўтмишдаги 100 йиллик кўрсаткичга қараганда кейинги йилларда ўртача 2.3 даража Цельсийга кўтарилди. Бу Европа Африка ёки Америкага нисбатан икки марта тез исяпти,дегани.
Ўтган йил бутун Европада рекорд даражада ҳарорат кўтарилиши қайд этилди. Бу ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Герландияда умуман қор ёғмади, ёмғирли Лондон иссиқ ва қуёш чарақлаган худудга айланди. Бу эса кўпчилик давлатларда ўнлаб миллиард евро молиявий йўқотишларга олиб келди.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.