Сифатсиз маҳсулот сотганга жазо бор

Муаммо ўрганилганда, дўконда сотилаётган уч турдаги маҳсулотнинг муддати ўтганлиги аниқланди ва туман давлат санитария-эпидемиология  назорати маркази  мутахассислари томонидан далолатнома тузилиб, маҳсулотлар  лабораторияга  жўнатилди. Фуқаролик ишлари бўйича  Самарқанд туман судига  даъво аризаси киритилди.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.

 

***
Истеъмолчилар ҳуқуқи тикланди
Сартепо масканида яшовчи Х.Шарипова Самарқанд шаҳридаги “Баҳор”савдо мажмуасидан қўл телефони сотиб олади. Унинг носозлигини пайқагач, «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилди. Истеъмолчининг талаблари қондирилиб, сотувчи томонидан маҳсулот учун сарфланган 600 минг сўм эгасига қайтарилди.

***
Самарқанд тумани, Бўзи қишлоғида истиқомат қилувчи Э.Қайтаров сотиб олган “CENDI” русумли  автомат кир ювиш машинаси кафолат муддати тугамасдан бузилди. Мурожаат ўрганилди ва  кир ювиш машинаси бепул таъмирлаб берилди.