Соғлиқни сақлаш бошқармаси: Мурожаатда фаоллик кўрсатган ташкилот

2019 йил вилоят соғлиқни сақлаш тизимида талайгина ўзгариш, янгиликлар содир бўлди. Тизимда ўнлаб хусусий даволаш муассасалари очилди, давлат шифохоналари янги асбоблар билан таъминланди.

Айниқса, халқаро конференция, семинар ўтказишда соғлиқни сақлаш тизимига тенг келадиган ташкилот бўлмади, ҳисоби. Тиббиётнинг йигирмага яқин соҳалари бўйича халқаро илмий, илмий-амалий анжуманлар юқори савияда ўтказилди.

Шунча ишлардан ортиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Д.Жуманиёзов ижтимоий фаоллик намойиш этиб, коррупцияга қарши кураш, сайловларда фаол иштирок этиш бўйича аҳолига мурожаатлар ҳам эълон қилиб борди. Нима ҳам дердик, таҳсинга лойиқ фаоллик!