Сўкиниб гапиришга нима дейсиз?

Бир хилларга дуо кетган. Олдида онаси турадими, отаси турадими, фарқи йўқ.  Бемалол ўзининг падарибузруквори олдида ҳам фарзандини ҳақорат қилаверади. Бизга нима бўлган ўзи? Маънавият, маънавият деймиз, қани унинг кучи? Сал ишимиз ўхшамай қолса, унинг бадалини фарзандимиздан ундирамизми, энди? Ўзи сўкиниб гапириш тўғрими?  Бунга қонун нима дейди?

Жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш 1,5 миллион сўмгача жаримага тортилишга сабаб бўлиши мумкин, экан.  Ушбу норма Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида келтирилган. Демак, бу модда ота билан фарзандга ҳам тааллуқли бўлса керак. Ёки фарзанд меники, нима қилсам, ўзимнинг ишимми? Бундай ҳолатга сиз нима дейсиз?

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.