Солиқ тўловини вақтида амалга оширмаган фермердан 42 миллион сўм ундирилди
- 14.10.2020 14:15
- 91
- Иқтисодиёт
Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси қарорига кўра, тумандаги “Yagona g’alla” фермер хўжалигидан 42 миллион 184 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ тумани бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжат бўйича қарздор “Yagona g’alla” фермер хўжалигидан Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 42 миллион 184 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Мажбурий ижро бюроси Пайариқ тумани бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!