Совуқда қушлар ва ҳайвонлар оч қолмайдими?
Совуқ ҳукм сураётган шу кунларда Экология миллий қўмитаси тасарруфидаги “Зарафшон” миллий табиат боғида биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.
Давлат инспекторлари томонидан миллий табиат боғининг белгиланган жойларига ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун озуқалар жойлаштирилиб борилмоқда.
Қишнинг қорли-қировли кунларида озуқа топишга қийналган жониворларнинг емиши таъминланиши орқали уларнинг қишдан беталофат чиқишларига эришилади.
"Айни пайтда миллий табиат боғида 2500 минг дона той хашак, 2 тонна буғдой ва 4 тоннага яқин кепак захираси мавжуд. Ушбу озуқаларни тарқатиш тадбирлари миллий боғнинг барча бўлимларида амалга оширилмоқда", дея хабар бермоқда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.