“Спарк” автомобили яна самарқандлик қизга насиб этди

Танловда 14 нафар йигит-қизлар “Ўзбек адабиёти билимдони”,  “Жаҳон адабиёти билимдони”, "Буюк мутафаккир ва адиб" ҳамда "Шеърият" шартлари бўйича куч синашди.

Ҳакамлар ҳайъати ва малакали мутахассислар томонидан баҳолаб борилган танлов натижаларига кўра, Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси  Маҳлиё Ўроқова ғолиб деб топилди ва президент совғаси – “Спарк” автомобилини қўлга киритди.