Спорт зали бўлмаган мактабларда “Жисмоний тарбия“ фани соатлари қисқартирилади

Спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасалари 1-11-синфларида қишки даврда “Жисмоний тарбия“ фани дарслари ҳафтасига 2 соатдан 1 соатга камайтирилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2021-2022-ўқув йилига мўжалланган
таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғида қайд этилган.

Республика Ҳисоб палатасининг 2020 йил 24 февралдаги 13/2-309-сонли кўрсатмасига мувофиқ, “Жисмоний тарбия” фанига ажратилган соатлар
қуйидагича тақсимланади:

Спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида “Жисмоний тарбия” фани қишки давр (декабрь, январь, февраль ойларида 1-11-синфларда ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади;

Спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида “Жисмоний тарбия” фани қишки давр (декабрь, январь, февраль ойларида 1-11-синфларда мавзулар фан ўқитувчиси томонидан тиғизлаштирилган (мавзуларни қўшган) ҳолда ўтилади ва ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналида кўрсатилади.