Спортни ривожлантириш вазири Самарқандда: вилоятдаги спорт муассасалари аҳволи ўрганилмоқда

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Самарқанд шаҳридаги спорт муассасаларининг 2022-2023 ўқув йилига шайлиги, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Танишув давомида вилоятда спорт инфратузилмасини яхшилаш, терма жамоага иқтидорли спортчиларни жалб қилиш, жорий йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган нуфузли спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.