Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ССВ Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади

Кеча Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актрисаси Дилбар Икромова 73 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таниқли актриса коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

"Бугун тақдим этилган ахборотда қайд этилишича, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Шунингдек, 2020 йил 26 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39790 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 105 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 35983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда", дейилган ССВ ахборотида.