Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янада такомиллашаётгани фуқаролар учун имконият бермоқда
Вилоят судида ўтказилган навбатдаги ўқув семинарда жиноий, фуқаролик ва иқтисодий судлов ҳайъатлари алоҳида-алоҳида залларда йиғилиб, янги қонун ҳужжатларини ўрганиб чиқди.
Жиноят судлов ҳайъати йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2021 йил 29 апрелдаги суд органлари фаолиятига доир бир қатор қарорлари ўрганилди ва улардан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.
Вилоят суди раиси ўринбосари Т.Бойзоқов “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсати регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, вилоят суди судьялари И.Ҳамидов, Ж.Ботиров, Ҳ.Ярашев суд иши билан боғлиқ янгиликлар ҳақида фикр билдирди.
Фуқаролик ва иқтисодий судлов ҳайъатларида ҳам ўқув-семинар юқори савияда ташкил этилди. Қонунчилик, иш юритишдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳужжатлар ўрганилиб, аниқ ва бир хилда бажарилиши, тадбиқ этилиши юзасидан тавсиялар берилди.
Вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.