Суд тизими фахрийлари саёҳатга чиқди
Самарқанд вилояти суди ташаббуси билан суд тизимида узоқ йиллар ишлаган бир гуруҳ фахрийларнинг Самарқанд шаҳри ва Шаҳрисабз туманига саёҳати уюштирилди.
Дастлаб улар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мангу қўним топган Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилди. Сўнгра Регистон майдони ва Ислом Каримов ҳайкали, унинг атрофида амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Шу куннинг ўзида микроавтобусда Шаҳрисабз туманига жўнаб, у ерда кейинги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди.
- Шаҳрисабз таниб бўлмас даражада ўзгариб, кўркамлашиб кетибди, - дейди меҳнат фахрийси И.Очилов. - Айниқса, Оқсарой мажмуаси атрофи бутунлай ўзгача қиёфа касб этган. Бу тарихимиз ва эртамиз учун давлатимиз ва халқимизнинг эътиборли эканидан далолат.