Суриянинг Жўлон тепаликларига Трамп номи берилади
- 24.04.2019 11:01
- 92
- Хориж
Суриянинг Исроил босиб олган Жўлон тепаликларига Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ президенти Дональд Трампнинг номини бермоқчи.
Жўлон тепаликлари 1967 йилги урушда Исроил томонидан босиб олинган. Аммо халқаро ҳамжамият уни Исроил ҳудуди деб тан олмаган эди. Биринчи бўлиб АҚШ президенти Трамп ҳудудни Исроилники деб тан олди. Шу боис Исроил бу ҳудудни Трамп деб аташга қарор қилган.
“Барча исроилликлар президент Трампнинг Исроилнинг Жўлон тепаликлари устидан суверенитетини тан олганидан жуда мамнун. Мен Исроил ҳукумати Жўлон тепаликларида жойлашаётган янги жамоани президент Дональд Трамп номи билан аташ ҳақида резолюция қабул қилишига эришмоқчиман”, – деган Нетаняҳу видеомурожаатида.
Жўлон тепаликлари Сурия пойтахти – Дамашқдан 60 км жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, 1200 км2 майдонни эгаллаган.
Ҳудудда 30 та яҳудий манзилгоҳи қурилиб, ҳозир у ерда яҳудийлар ва сурияликлар ёнма-ён яшайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа