''Сурхондарё тандири'' бошқа вилоятларникидан нимаси билан фарқ қилади?

Самарқандда халқаро гастрономик фестивали ўз ишини бошлади.

Унда сурхондарёлик ошпаз Ботир Бозорбоев ''тандир гўшти'' таомини тайёрламоқда.

Бугунги фестиваль миллий таомларимизни дунёга танитиш, ошпазларнинг тажриба алмашишига хизмат қилади,- дейди у. - ''Сурхондарё тандири'' худди Самарқанд нонини бошқа жойда тайёрлаб бўлмаганидек ўзига хосдир. Бугун фестивалда 18 килограмм гўшт қиладиган қўйни сўйиб, тандирга осдик. Ҳидли арча шоҳларидан чўғ қилиб пиширишни бошладик.

Бувайдалик ошпаз Муродали Ҳайдаров эса фарғонача ош пиширяпти. У 50 килограмм гуручдан ош дамлади.

- ''Бувайда ишлаб чиқариш тансиқ таомлари'' МЧЖ раҳбариман, - дейди Муродали ака. - Бугунги фестивалга 4 нафар шогирдим билан маҳаллий девзира гуручимиз, қўй гўшти ва думба ёғини қозонга босдик. Илк бор ташкил этилаётган фестивалда катта тассуротларга эга бўляпман.