Сувсиз қолган Ниагара, қон гуруҳиниўзгартиришга муваффақ бўлган қизалоқ...
Инсоният тарихида фақат бир марта содир бўлган ва ҳеч қачон такрорланмаган воқеалар кузатилган. Улар ноёблиги билан одамларни ҳайратда қолдириб, жаҳон тарихида из қолдирган, ажаблантирган ва кўплаб саволлар туғдирган.Қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз.
Сувсиз қолган Ниагара
1969 йилда дунёнинг энг машҳур табиий мўъжизаларидан бири ҳисобланган Ниагара шаршараси сувсиз қолди. Ўша йили олимлар шаршара остидаги геологик хусусиятларни ўрганиш мақсадида Ниагара дарёси оқимини тўхтатишга қарор қилишди. Тадқиқотчилар уч кун давомида тош тўлдирилган 1200 дан ортиқ юк машиналари ёрдамида Америка томонидаги сув оқимини тўсиб қўйиб, вақтинча Канада томон буришди.
Бундай тажриба сайёҳларни чўчитиб юбориши кутилган эди, бироқ акси юз бериб, томошани кўриш учун 10 мингдан ортиқ одам келди. Улар нафақат қуриган шаршарани кузатишди, балки асрлар давомида бошқа сайёҳлар қолдирган тангаларни йиғиб олишга муваффақ бўлди.
Тадқиқот давомида муҳандислар кўп йиллик тошлар ва қолдиқлар тўпланиб қолгани, шунингдек, шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган иккита - эркак ва аёлнинг жасадини ҳам топишди. Тажриба қояларни мустаҳкамлаш ва келажакда шаршаранинг вайрон бўлишининг олдини олишга имкон берди ва беш ой ўтиб,ўзининг одатий кучига қайтди ва ҳозиргачамиллионлаб одамларни қувонтириб келмоқда.
Самолёт опқочувчиси топилмади
Самолётни безбетларча ўғирлаб кетишвоқеаларидан бири 1971 йилнинг 24 ноябрида содир бўлди. Ден Купер исмли шахс АҚШнинг Портленд шаҳридан учаётган самолётга портфелидаги бомба билан чиқишга муваффақ бўлиб, 200 минг доллар ва иккита парашют талаб қилган. Талаблари қондирилгач, самолёт опқочувчиси йўловчиларни қўйиб юборди ва экипажни самолётни ҳавога кўтаришга мажбурлади. Бироз вақт ўтгач, у орқа эшикни очибпарашют билан сакради ва изсиз ғойиб бўлди. Йиллар давомида қидирилганлигига қарамай, у ҳеч қачон топилмаган.
2016 йилда Купернинг шахсини ошкор қила олмаган Федерал тергов бюроси ишни расман ёпди.Бугунги кунгача бу воқеа авиация тарихидаги энг сирли ва муваффақиятли саргузаштлардан бири бўлиб қолмоқда.
Қизалоқ қон гуруҳи ўзгарди
2008 йилда жигар трансплантациясидан сўнг 9 ёшли австралиялик Деми-Ли Бреннаннинг қон гуруҳи ўзгарди. Шифокорлар унинг қон ҳужайралари энди органи олинган донорникига ўхшашлигини аниқладилар. Кўринишидан, донор жигарининг илдиз ҳужайралари қизалоқ қон ҳужайраларини ўзгартириб юборди. Ли эса жигар билан бирга унинг иммунитет тизимини қабул қилганга ўхшайди, дейди шифокорлар.
Ажабланарлиси, қизалоқ танаси кўчириб ўтказилган органни рад этмаслиги учун дори-дармонлар ҳам қабул қилиш керак эмас эди. “Бу тиббиётдаги ноёб ва такрорланмайдиган ҳодиса ва Деми-Ли кўп йиллар давомида ҳеч қандай дорисиз яшаб келмоқда”, дейди мутахассислар.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.