Тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
- 15.04.2019 09:26
- 97
- Иқтисодиёт
Тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум қиляпти.
Давлат органларининг ва давлат ташкилотларининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни пул ёки бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жиноий жазоларга тортилиши мумкин:
1. Энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан (40 млн 546 минг сўмдан) тўрт юз бараваригача (81 млн 92 минг сўмгача) миқдорда жарима;
2. Уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
3. Уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари;
4. Уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;
5. Уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.