Тадбиркорнинг манфаати учун қарздорлик ундирилди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор Ховренко номидаги “Самарқанд вино комбинати” акционерлик жамияти ҳисобидан ундирувчи “INTER FLEKS GROUP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 303 млн. 380 минг сўм асосий қарз, 10 млн. сўм пеня, олдиндан тўланган 3 млн. 234 минг сўм давлат божи ва 16 минг сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро иши қўзғатилган.
Шунингдек, қарздор Ховренко номидаги “Самарқанд вино комбинати” акционерлик жамиятининг банкдаги асосий ва барча қўшимча ҳисоб-рақамларига банд солинган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” акционерлик жамиятидан ундирилмасдан қолган 207 млн. 586 минг сўм миқдордаги қарз пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “INTER FLEKS GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.
Шундан сўнг ундирувчи “INTER FLEKS GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбарияти ушбу ижро ҳужжатида кўрсатилган қарз пулларини тўлиқ олганлигини билдириб, ижро иши юритувини тамомлашни сўраган.
Ижро ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ таъминланганлиги сабабли, Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро иши юритуви тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд вилоят бошқармаси.