Таҳлил ва танқид руҳида
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси Т.Жўраев олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев жорий йил 15 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси ҳақида сўз юритди.
Таъкидланишича, ушбу вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси ва унинг минтақавий ишчи гуруҳлари тузилган. Комиссиянинг 4-минтақавий ишчи гуруҳи томонидан вилоятда жорий йилнинг ўтган ўн бир ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилган.
Йиғилишда ўрганишлар натижаси бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Э.Юлдошев ахборот берди.
Қайд этилишича, вилоятда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан унча оғир бўлмаган жиноятлар 7,9, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 2,7, босқинчилик 18,5, номусга тегиш 16,4 ва безорилик 20,8 фоизга камайган. Шунингдек, аёллар, ёшлар ва муқаддам судланганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг камайиши кузатилган.
Аммо Булунғур, Қўшработ, Оқдарё, Пахтачи, Паст Дарғом ва Жомбой туманларида бу каби жиноятлар сезиларли равишда ошган. Вилоят бўйича оғир ва ўта оғир жиноятлар 31,5, ўғирлик 10,1, фирибгарлик 8,4, талончилик 50, транспорт воситасини олиб қочиш 17,4, гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар 7,8 фоизга кўпайган.
Йиғилишда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд, Паст Дарғом, Нарпай, Тойлоқ, Оқдарё, Ургут ва Қўшработ туманларида қотиллик жиноятлари ортганлиги жиддий танқид қилинди.
Шунингдек, вилоятда тезкор-қидирув бўйича чора-тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаган. Содир этилган умумий жиноятларнинг 22,6, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятларнинг 32,6 фоизи фош этилмаган. Қидирув тадбирлари самарали ташкил этилмаганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган шахсларнинг 34,9 фоизи ушланмаган.
Йиғилишда вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг ахборотлари тингланди ва иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди.
иноятлар сони ортган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари фикрлари тингланди. Уларга ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш ва фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.