Талабалар лигаси: Самарқандда талабалар шахмат, бадминтон, стол тенниси бўйича куч синашяпти

Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичига старт берилди.

Бу йил Самарқандда олий таълим муассасалари талабалари спортнинг шахмат, бадминтон, стол тенниси турлари бўйича куч синашяпти. 

Турнир учун масъул олий таълим муассаса — Ўзбекистон–Финландия педагогика институтида шахмат спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилиб, унда юртимизнинг барча ҳудудидан келган 60 нафар иқтидорли талаба иштирок этмоқда. Шунингдек, "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университетида ўтказилаётган бадминтон мусобақасида 120 нафар талаба ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Шу билан бирга, Самарқанд давлат университетининг спорт залида стол тенниси бўйича бўлиб ўтаётган мусобақаларда ҳам 120 нафар талаба иштирок этмоқда.

Самарқандда бўлиб ўтаётган “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларишу йилнинг 14 май кунига қадар давом этади.