Талабалар тураржойи учун ариза юбориш жараёни бошланди

Бугун, 1 августдан бошлаб талабалар Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан ётоқхона бўйича аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.
Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар тураржойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
- 1-курс талабалари учун 55-65 фоиз;
- 2-курс талабалари учун 15-20 фоиз;
- 3- ва ундан юқори курс талабалари учун 20-25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.